Чодак данғаралик болаларга ёқиб қолди

16:48 25 Июнь 2019 Жамият
909 0

Фарғона вилояти Данғара тумани болалари ёзги таътилни қўшни Наманган вилоятида- Поп туманининг сўлим Чодак қишлоғида ўтказишмоқда. Тянь-шань тоғ тизмалари бағрида жойлашган дилтортар гўша ҳавосининг ўзи танга даво. Соғломлаштириш мавсумида 360 нафар ўқувчи ёшларнинг ҳордиқ чиқаришига мўлжалланган “Нилуфар”болалар оромгоҳида куникеча иккинчи навбат бошланди.

- Мавж уриб оқаётган Чодаксой ёқасидаги хушманзара масканда ўтаётган ҳар бир кун болаларга олам-олам завқ бағишламоқда,-дейди оромгоҳ директори Икромжон Эргашев. – Бунда, айниқса, дам олувчилар кун тартибига қизиқарли ва мазмунли тадбирлар киритилганлиги муҳим омил бўлмоқда. Болалар тоғ бағрига сайр, спорт машғулотларидан сўнг беш ташаббус ижросига йўналтирилган тўгаракларда ўзлари севган машғулотлар билан шуғулланишяпти. Куникеча мазкур йўналишдаги танловни якунладик. Мусиқа, спорт, ахборот технологиялари соҳасида тенгдошларига нисбатан олдинда бораётган болажонлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Данғара туман ҳокимлиги Чодакда ҳордиқ чиқараётган болажонлар ҳолидан тез-тез хабар олишни йўлга қўйган. Яқинда ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари М. Ғиёсова бу ерга келиб оромгоҳга телевизор совға қилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?