Чироқчидаги мактабда ўқувчилар «Ҳоли байрами»ни нишонладими?

Видеодан кадр
Қашқадарё вилоятидаги мактаблардан бирида юқори синф ўқувчилари бир-бирига бўёқ сепиб ўйнагани тасвирланган видео ижтимоий тармоқда муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганилган.
Қайд этилишича, воқеа жорий йил 12 май куни Чироқчи туманидаги 82-сонли мактабнинг 8—10-синф йигит-қизлари ўртасида содир этилган. Ўқувчилар танаффус вақтида бўёқ лакларини ўзаро бир-бирига ва мактаб деворларига сепиб таъсир ўтказган.
Муассаса маъмуриятининг маълум қилишича, ушбу ҳолатни келтириб чиқарган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларга сиздирилган видеолавҳа аслида ота-оналарни фарзанд тарбиясига эътиборли бўлишга чақириш мақсадида мактаб директори ўринбосари томонидан тасвирга олиниб, уларга юборилган. Бу эса тармоқларда нотўғри талқин қилинишга уринилган.
Шунингдек, таълим ташкилоти мулки, моддий-техник базасига зиён етказиш ҳолатлари ғайриқонуний ҳаракат ҳисобланишини инобатга олиб, ўз навбатида эътиборсизлик ҳолатларини юзага келтирган синф раҳбарлари ҳамда мактаб маъмуриятига нисбатан таъсир чораси қўлланилган.
Шу ўринда, юқоридаги ҳолат юз берган мактаб директори бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида тезкорлик билан ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиб, ота-оналардан фарзанд тарбиясига эътиборли бўлишларини сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Бошқарув соҳасида хотин-қизлар улуши неча фоиз экани маълум қилинди
- Президент Шайхонтоҳур туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказида бўлди
- Мактаб ерини кўп қаватли уйлар қурилиши учун пулламоқчи бўлган мансабдорлар қўлга тушди
- «Реал» бразилиялик юлдузини ашаддий рақибларидан бирига сотиб юбориши мумкин
- Долларнинг сўмга нисбатан қиймати янгиланди
- Шавкат Мирзиёев Янги Камолон маҳалласида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг