Чирчиқда тадбиркорнинг 33 минг АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар аниқланди

10:43 14 Сентябр 2021 Жамият
350 0

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.С. “Х.Б.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кирган ва пулларини ўзлаштирган.

Унга шерикчилик асосида чет-элдан қишлоқ хўжалиги экинлари учун зарур бўлган минерал ўғитлар олиб-келиб сотишни ва шу орқали кўрилган фойдадан маълум қисмини бериб туришни ваъда қилиб, алдов йўли билан унинг 33 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, олган барча пулларини “1XBET” интернет ўйинларида ютқазиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?