Чирчиқ шаҳрида содир бўлган ҳолат бўйича маълумот берилди

10:21 04 Октябр 2022 Жамият
198 0

Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги «МАХАМ ЧИРЧИҚ» АЖ корхонасининг Синтез цехида содир бўлган ҳолат бўйича  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 4 октябрь куни соат 08:40 ларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган «МАХАМ ЧИРЧИҚ» АЖ корхонасининг Синтез цехида чақнаш содир бўлганлиги тўғрисида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ раҳбари бошчилигида ходимлари ва махсус техникалар жалб этилган.

«Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Вазият назоратга олинган», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер