“Чимён” халқаро умуммавсумий курорти қурилиши жадаллаштирилади
Мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини янада ошириш, инновацион туризм инфратузилмаларини яратиш ва уларга инвестицияларнинг жалб қилинишини ташкил этиш, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Чимён” халқаро умуммавсумий курортини қуриш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида жорий йил 8 август куни Ўзбекистон Президентининг “Чимён” халқаро умуммавсумий курорти қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Унда Ўзбекистон ҳукумати ва Франция ҳукумати ўртасида 2021 йил 10 майда “Чимён” халқаро умуммавсумий курортини қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун Молиявий протокол ҳамда ушбу протокол бўйича 2022 йил 22 ноябрда икки давлат ҳукуматларари ўртасида 47,9 миллион евро миқдоридаги қарз маблағларини жалб қилиш юзасидан Амалга оширув келишуви имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинган.
Ҳужжатда Адлия вазирлиги тузилган Амалга оширув келишувига белгиланган тартибда юридик хулоса бериши қайд этилган.
Ушбу қарорда лойиҳа доирасида “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ томонидан 20 миллион АҚШ доллари миқдорида тақдим этиладиган кредитнинг гаров таъминоти сифатида “Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси” давлат унитар корхонаси томонидан сотиб олинадиган ускуналар белгиланиши ҳам ўз ифодасини топган.
Лойиҳа ҳудуди чегарасигача ташқи муҳандислик тармоқлари ва инфратузилма объектларини барпо этиш ишларини бажаришда “Ўзсувтаъминот” АЖнинг “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК – сув таъминоти ва оқова сув тармоқларини қуриши, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ – электр энергияси билан таъминлаши, Автомобиль йўллари қўмитаси – Лойиҳа ҳудудидаги давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлини қуриш (йўл бўйида ташқи ёритиш воситаларини ўрнатиш ҳамда ободонлаштиришни инобатга олган ҳолда) ва лойиҳа доирасида 2 515 м баландликдаги ўрта-станциясигача вақтинчалик йўл ўтказиши, шунингдек, “Ўзбектелеком” АК – телекоммуникация тармоқларини тортиш ва ўрнатиш ишларини бажариш бўйича буюртмачи этиб белгиланиши қайд этилган.
Қарорда буюртмачи этиб белгиланган ташкилотлар икки ой муддатда лойиҳа ташкилотларини ўрнатилган тартибда ўтказиладиган танлов (тендер) савдолари орқали аниқлаб, улар томонидан лойиҳалаштириш ишларининг бошланишини таъминлаши белгиланган.
Шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖ, “Ўзбектелеком” АК Лойиҳа ҳудуди чегарасигача ташқи муҳандислик тармоқлари ва инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича амалга ошириладиган қурилиш-муҳандислик ишларининг 2024 йил Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилишини, шунингдек, мазкур дастур доирасида ҳудудларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилишини таъминлаши қайд этилган.
Юқоридагилар билан бирга, лойиҳани амалга ошириш доирасида 2024 йил 31 декабрга қадар
- Лойиҳа офисига, истисно тариқасида, муҳандислик-коммуникация ва инфратузилма объектларидан ташқари қисми учун қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда (параллель лойиҳалаштирган ҳолда) бажаришга рухсат берилиши;
- жалб қилинган пудратчи ташкилот, шунингдек, Франция компанияларининг Консорциуми аъзоси бўлган “Patriarche”
компанияси билан биргаликда Ўзбекистон ҳудудида лойиҳалаштириш фаолиятини амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатларнинг ваколатли органлари, ташкилотлари, жамиятлари ва бирлашмалари томонидан берилган рухсат берувчи ҳужжатлар (лицензиялар)га асосан амалга ошириши инобатга олиниши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Тилим «Ман Сити» деб чиққан ёхуд битта ўзбек йигити қандай қилиб Европанинг энг кучли жамоалари орасида талаш бўлди (таҳлилий мақола)
- 2024 йилда давлат бюджетига қанча солиқ тушумлари тушган?
- Ўзбекистонда нечта ОТМ бор ва уларда ўқиётган талабаларнинг сони қанча?
- Шахмат ўйнаб қанча топиш мумкин? Нодирбек Абдусатторов 2024 йилда қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди
- Давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси: концептуал таклиф ва тавсиялар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг