Чилонзорда “Lacetti” эвакуатор билан тўқнашиб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 18:50 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасидаги автомобиль кўприги устида, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Л.А. “LACETTI” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги “IVECO” русумли махсус эвакуатор билан тўқнашган.
Натижада “LACETTI” русумли автомобиль ҳайдовчиси 22 ёшли Л.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг