Чет тилини билиш даража сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушди
Тошкент шаҳрида фуқарога магистратурага кириш учун сертификат олиб беришни ваъда қилганлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Учтепа туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Э. ва бошқалар фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, унга магистратура босқичига ўқишга кириши учун танишлари ёрдамида 1 900 АҚШ доллари эвазига «В 1» сертификатини олиб беришларини ваъда қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Андижонда ҳоким ўринбосари ва статистика бўлим бошлиғи, Тошкентда эса пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар қилгандик. Ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг