Чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди

20:24 05 Февраль 2023 Жамият
905 0

Фото: Архив сурат

Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилди. 2023 йил 30 январда Вазирлар Маҳкамасининг шу ҳақдаги «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинчалик яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, юртимизда вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганларидан кейин миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасалари орқали уч иш куни давомида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузган ёки бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам жойлаштириш воситалари орқали рўйхатдан ўтиш имконига эга бўлди. Яъни, масалан, хорижлик фуқаро уч иш куни давомида турли сабабларга кўра рўйхатдан ўтмаган бўлса ва тўртинчи куни меҳмонхона ёки бошқа жойлаштириш воситасига борса, жойлаштириш воситаси хорижлик фуқарони рўйхатга олади ва бу ҳақда «Э-меҳмон» дастури орқали ҳудудий ички ишлар органларига хабар жўнатади. Бунда рўйхатга киритиш учун ички ишлар органларидан рухсат олиш шарт эмас.

Маълумот учун, ҳужжат 2023 йил 31 январдан кучга кирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер