Черногорияда отишма оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди

12:31 13 Август 2022 Дунё
854 0

Фото: RTVI

Сетине вилоятида (Черногория) отишма оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Euronews.

Аввалига 34 ёшли жиноятчи ўз қариндошларини ов милтиғи билан отган, шундан сўнг у кўчага чиқиб, одамларга қарата ўқ отишни бошлаган.

Шундан сўнг эркак ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан отишмага ҳам киришган. У ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан йўқ қилинди.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида икки нафар вояга етмаганлар ҳам бор, яна олти киши турли оғирликдаги жароҳатлар олган. Ўлганларнинг умумий сони 11 киши. Воқеа муносабати билан Сетинеда уч кунлик мотам эълон қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер