Чэнду-2021: Ўзбекистонлик спортчилар ҳисобидаги медаллар сони яна биттага кўпайди
Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида ўз иштирокларини бошлашди. Қувонарлиси, ушбу спорт турининг биринчи кунидаёқ ҳамюртларимиз делегациямиз ҳисобига дастлабки медални тақдим қилишди.
-54 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Омонжон Отажонов кумуш медалга сазовор бўлди. Бу йил жаҳон чемпионатида совриндорлар қаторидан жой олган ҳамюртимиз бугун фақатгина финалда эронлик рақибига имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни банд этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг мусобақадаги медаллари 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини ташкил этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг