Ченду-2021: Ўзбекистон делегацияси Универсиада ўйинларини ўн тўртта медаль билан якунлади
Бугун Хитойнинг Ченду шаҳрида талаба спортчилар ўртасида ХХХИ ёзги Универсиада ўйинлари якунига етмоқда. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон делегацияси яна бир бронза медалига сазовор бўлди.
Ушбу медални саблячи қизларимиз жамоавий дастурда қўлга киритишди. Ярим финалда АҚШ термасига 44:45 ҳисобида мағлуб бўлган юртдошларимиз бронза медали учун кечган баҳсда италиялик рақибаларини 45:42 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ушбу Универсиадани 8 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан якунлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг