Чекловлар ҳақида камроқ гапиришимиз керак, чеклашга жуда устамиз, шу пайтгача буни жудаям зўр уддалаганмиз — Руслан Давлетов

13:30 03 Декабрь 2020 Жамият
1122 0

Бугун Халқаро пресс-клубнинг сўз ҳамда матбуот эркинлиги ҳақида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Адлия вазири Руслан Давлетов ҳам сўзга чиқди ва сўз эркинлиги масаласида қонунчиликнинг роли масалаларига тўхталди.

«Президентимизнинг "Халқ билан мулоқот" концепцияси кучга киргандан сўнг айни мана шу жараёнларга туртки берилди, биринчи қадамлар шундан бошланди.

Айниқса ҳуқуқшунослар учун сўз эркинлигининг аҳамияти жуда катта. Қонун ўз йўлига, қабул қиламиз, чунки мен қонунларни келтираман, улар Конституцияда ҳам турибди. Ахборот эркинликлари тўғрисидаги қонунларимиз 1997 йилдан бери қабул қилинган, 2007 йилда ОАВ тўғрисидаги қонунларнинг янги редакциясини қабул қилгандик, турган эдику бу қонунлар. Ўша пайт ҳам мажбурий эди бажарилиши, яъни айтмоқчимизки, ижро нуқтаи назаридан қонунларни амалда инсонларнинг ҳаётига бевосита етиб бориши нуқтаи назаридан сўз эркинлиги жуда катта аҳамиятга эгаки, улар фуқаролик институтлари, жамоатчилик назоратининг бир бўлаги. Ҳаммамиз гувоҳи бўляпмиз давлат харидлари, коррупция бўйича аччиқ-аччиқ саволлар ўртага ташланяпти.

Лекин бир нарсага эътибор қилиш керак, журналист ва блоггерлар олаётган давлат харидлари тўғрисида ёки бошқа маълумотлар қаердан чиқяпти? Давлатнинг ўзи шунга имконият яратиб беряпти яъни очиқлик сиёсати, бюджетни қабул қилиш жараёнлари очиқлиги натижасида бюджетнинг ҳар бир параметрлари омма орасида кенг муҳокама қилиняпти.

Ҳуқуқ бор жойда чегара ҳам бўлиши керак, яшаш ҳуқуқида чегара бўлмаслиги керак, у энг олий неъмат. Бошқа ҳуқуқларда айрим чегаралар бўлиши керак. Бу дунё бўйича тан олинган стандарт. Бугунги Ўзбекистон шароитида чекловлар ҳақида камроқ гапиришимиз керак деб ўйлайман, чунки чеклашга жуда устамиз, шу пайтгача буни жудаям зўр уддалаганмиз. Энди ўйлайманки, ҳуқуқни таъминлаш тўғрисида кўпроқ гапиришимиз керак.

Кўп қонунлар ҳақида гапирилди, биз мана шу ўзгаришлар жараёнида қандайдир қонунларни қайта кўриб чиқмадик, бу қонунлар бор эди. Уларнинг реализацияси, амалга оширилиши юз бергани учун мана шу ҳолатлар кузатиляпти", деди Руслан Давлетов.

Инобат АҲАТОВА,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?