Чехия Президенти жонлантириш бўлимига ётқизилди

21:06 11 Октябр 2021 Дунё
293 0

Чехия Президенти Милош Земан Прагадаги Марказий ҳарбий госпиталнинг беҳушлик ва реанимация бўлимида, деб хабар берган маҳаллий ОАВ.

77 ёшли Земандаги сурункали касаллик билан боғлиқ асоратлар касалхонага ётқизишга сабаб бўлди, дейилади хабарда.

Чехия раҳбарига қўйилган ташхис ҳақида ҳозирча маълум қилинмаган.

Милош Земан парламент сайловларида мағлуб бўлган Бош вазир Андрей Бабиш билан учрашувдан сўнг Марказий ҳарбий госпиталга ётқизилгани айтилмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?