Чарльз III 32 000 га яқин оққушлар ва номаълум сондаги дельфинлар, китлар ҳамда балиқларни мерос сифатида қабул қилиб олди

22:06 12 Сентябр 2022 Дунё
904 0

Архив сурат

Чарльз III Елизавета IIнинг ўлимидан кейин унинг кўп миллиард долларлик мулкини мерос қилиб олди.

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қироличаси Елизавета II вафотидан сўнг, янги қирол Чарльз III унинг кўп миллиард долларлик мулкига меросхўр бўлди. Ушбу мерос тарихий мулклар ва минглаб денгиз жониворларини ҳам ўз ичига олган. Бу ҳақда CBS News хабар бермоқда.

Елизавета IIнинг шахсий бойлиги камида 370 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда. Хусусан, у санъат асарлари, заргарлик буюмлари, кўчмас мулк ва қимматли қоғозларга эга эди. Чарльз III уларнинг кўпчилигини мерос қилиб олди.

Янги қирол, шунингдек, 34,3 миллиард долларлик активлар ва кўчмас мулкни, жумладан Букингем саройи, Кенсингтон саройини, шунингдек, Лондон ва Буюк Британиянинг турли минтақаларидаги ер ва мулкни ўз ичига олган қироллик холдингларини ҳам назорат қилади. Улар келтирган даромаднинг камида 15 фоизи қироллик оиласига тушади.

Ланкастер ва Корнуол герцогликлари қиролнинг мулки ҳисобланади. Расмий равишда у бутун дунё бўйлаб сайёҳлар кўриш учун келган тижорат кўчмас мулки ва қадимий қалъалар харобалари билан бирга бутун аҳоли пунктларига эгалик қилади. 2019 йилда Ланкастер қироличага 20 миллион фунт стерлинг даромад олиб келди ва шаҳзода Чарльзга эса Корнуолл худди шунча пул келтирди.

"Business Insider«нинг ёзишича, Чарльз III Ланкастер герцоглиги учун солиқ тўлашдан қочади, бу 750 миллион доллардан ошиши мумкин. У 1993 йилда Буюк Британия ҳукумати томонидан киритилган, активларни бир суверендан иккинчисига ўтказишга рухсат берувчи қоида туфайли пулни ўзида сақлаб қолиши мумкин бўлади.

Нашр маълумотларига кўра, янги қирол, шунингдек, Британияда яшовчи 32 000 га яқин оққушлар ва номаълум сондаги дельфинлар, китлар ва балиқларни ҳам мерос қилиб олган.

Британия оққушлари XII асрдан бери монархнинг мулки ҳисобланган. Шу тарзда уларни браконьерлардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилинган. 1324 йилда китлар ва дельфинлар ҳам қироллик мулкига айланди. Бугунги кунда ҳам амалда бўлган қонунга кўра, Чарльз III Британия оролларидан беш километр узоқликда қолиб кетган ёки тутилган ҳар қандай кит ёки дельфинни ўзлаштириш ҳуқуқига эга.

2017 йилда Британия қироллик оиласи бренди тахминан 67 миллиард фунтга баҳоланган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер