Чангли ҳаводан ҳимояланиш учун шифокорлардан ўнта муҳим тавсия

Хона ёки иншоотларнинг пол ва токчалари, улар ичидаги буюм ҳамда ашёларни нам латта билан тозалаб туринг. Уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, нам сочиқларни осиб қўйинг. Бундай вазиятда кондиционер ва ҳавони тозалаш тизимлари ҳам асқатади.
Деразаларни ёпиқ ҳолда сақланг. Айниқса кечаси ва эрта тонгда эшик ва ойналарни зичлаб ёпинг!
Кўпроқ сув ичинг!
Очиқ ҳавода ҳаракат қилишни чекланг!
Тез-тез душ қабул қилинг! Айниқса, ташқаридан уйга киргач, бу жараён нафас олишингизни енгиллаштиради.
Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб ташланг!
Нафас олиш тизими касалликларига чалинганлар тиббий ниқобдан фойдалашлари ва уларни ҳар 2 соатда алмаштиришлари зарур!
Кўзларни ювиш тавсия этилади. Айниқса, линзадан фойдаланувчилар учун бу жуда муҳим.
Тутунга тўла хоналарда чекиш хавфли. Чунки ифлосланган об-ҳаво ҳисобига саломатлигимизга етадиган зиён бир неча баробар ошиб кетади.
Aгар Сизда нафас қисиши, бурун битиши, аксириш, бурун оқиши, кўзларда қичишиш ва қизариш, томоқда кучли қичишиш, қичишиш билан кузатиладиган йўтал белгилари юзага келса, тезда шифокор билан маслаҳатлашинг.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Вазирликнинг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.
Шунингдек, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда туман ва шаҳар бўлимларида аҳолига сифатли тиббийт хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Кириш тест синовларининг биринчи кун натижалари эълон қилинди — ДТМ
- «Олтин тўп»га даъвогарларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди, унда Месси йўқ
- Ўзбекистонда 181 минг гектар токзорлар мавжуд — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
- Мамлакатимиз қурилиш соҳаси ходимларига
- 2022/2023 ўқув йилидан юртимизда илк бор трансплантология ва кардиохирургия бўйича мутахассислар тайёрланади
- Тиббиёт коллежи ва Жамоат саломатлиги техникумларига 10 августдан қабул жараёнлари бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг