Чанғичиларимиз учун Европа давлатларида йиғин ташкил этилади

18:31 09 Октябр 2021 Спорт
1003 0

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

Ўзбекистон чанғичилари йил якунига қадар Австрия, Италия ва Россия тоғ чанғи спорт базаларида бўлиб ўтадиган ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда ушбу мамлакатларда ташкил этиладиган халқаро мусобақаларда иштирок этади.

Бу билан спортчиларимизнинг XXIV қишки Олимпия ўйинларига тайёрланиши ва ушбу мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш мақсад қилинган.

Туризм ва спорт вазирлиги маълумотига кўра, вазирликнинг 2021 йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ, шу йилнинг 17 октябрь — 25 декабрь кунлари спортнинг тоғ чанғиси тури бўйича Ўзбекистон спорт делегацияси ҳамда тоғ чанғиси бўйича кучли спортчилар Раъно Имонқулова, Валерия Ковалёва, Арман Гаюповлар Австрия, Италия ва Россия тоғ чанғи спорт базаларида бўлиб ўтадиган ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда халқаро мусобақаларда қатнашади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер