"Cell Research" нуфузли халқаро илмий журналида ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг самарадорлиги ҳақида мақола чоп этилди

10:36 28 Июнь 2021 Жамият
430 0

Cell Research (CR) халқаро илмий журналида “SARS-CoV-2 вируси мавжуд вариантларининг инактивланган ва RBD-суббирлик вакциналарига гуморал иммун жавоби» (“Humoral immune response to circulating SARS-CoV-2 variants elicited by inactivated and RBD-subunit vaccines”) номли мақола чоп этилди.

Мақолада олимлар табиий касалланиш ҳамда CoronaVac (инактивланган вакцина) ва ZF-UZ-VAC2001 (рекомбинант RBD) вакциналари билан эмланганларнинг плазмаси ва ҳосил бўлган нейтралловчи антитаналарнинг 501Y.V2 штаммга (дастлаб Жанубий Африкада аниқланган) нисбатан гормонал иммун жавобини ўрганиб чиқишди. Махсус усуллар ёрдамида 86 хил юқори самарали нейтралловчи антитаналарнинг деярли ярми вируснинг S оқсили рецепторига боғланувчи домени (RBD)даги учта мутация: K417N/E484K/N501Y комбинацияларига нисбатан фаоллиги пасайганлиги аниқланган. Ушбу пасайишнинг асосий қисми E484K мутацияси мос келган. Аммо VH3-53/VH3-66 қайталанувчи антитаналар ушбу мутант вариантларга нисбатан комплементар детерминант регионларга таъсир кўрсатиб, К417N мутантининг нейтралланишига олиб келишини аниқлашган.

Бошқа томондан, S оқсилининг рецепторга боғланувчи доменидан ташқарида бўлган, NTD 242-244 делецияси ушбу регионга нисбатан ҳосил бўлган нейтралловчи антитаналарнинг асосий қисмининг фаоллигини кўрсата олмаслигига сабаб бўлиши исботланган. Бу эса ўз навбатида ушбу регион учун ҳосил бўлган нейтралловчи антитаналарнинг хилма-хиллиги RBD қисмга нисбатан ҳосил бўладиганлариникига нисбатан паст эканлигини кўрсатади. Табиий касалланган ҳамда CoronaVac 501Y.V2 вариантининг («африканча» штамм) псевдо ва ҳақиқий турига нисбатан пасайган нейтралловчи эффект намоён қилган. RBD суббирлигига эга вакциналар (ZF-UZ-VAC2001) натижасида нейтралловчи антитаналарнинг хилма-хиллиги ва S-оқсилининг бошқа жойидаги мутациялардан зарарланмаслиги туфайли табиий касалланганларга нисбатан 501Y.V2 («африканча») штаммига толерантлиги юқорироқлиги аниқланган. Шунингдек, ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 2- ва 3- дозалар орасида узоқроқ муддат мавжудлиги учун 501Y.V2 («африканча») вариантига нисбатан юқорироқ нейтралловчи таъсирга ва толерантликка эга бўлишига олиб келган. Ушбу натижалар RBD суббирлиги тутувчи вакциналарнинг 3-дозали қўлланилиши SARS-CoV-2 вариантлари, айниқса NTD қисмидаги мутант вариантларга нисбатан қарши курашда энг яхши номзод бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Соддароқ қилиб айтганда, мақолада COVID-19 билан касалланган беморлар, соғлом инсонлар ва мазкур икки вакциналар билан эмланган шахсларнинг қонидан олинган плазмаларнинг самарадорлиги «африканча» штаммга нисбатан текширилган. Инактивланган ва рекомбинант вакцина билан эмланганлар ва касалликка чалинган шахсларнинг плазмаси олиниб, ҳақиқий вирус ва псевдо вирусни нейтраллаш (зарарсизлантириш) in vitro тестлари ўтказилганда, рекомбинант ZF-UZ-VAC2001 вакцинасида ушбу мутант вариантни зарарсизлантириш хусусияти нисбатан юқори эканини тасдиқлаган. Шунингдек, мақолада D614G мутант варианти (ушбу вариант айни дамда бутун дунёда тарқалган бўлиб, доминант вариант ҳисобланади) назорат сифатида олинган бўлиб, вакциналарнинг ушбу вариантни нейтраллаш кўрсаткичи тест вариантлариникидан ҳам баландроқ эканлигини кўришингиз мумкин.

Шунингдек, тадқиқот натижасида ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари орасидаги муддатлари стандарт протоколдан узунроқ эканлиги вакцинанинг самарадорлигини ошишига олиб келиши аниқланган.

Мақоланинг тўлиқ вариантини қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин:

https://www.nature.com/articles/s41422-021-00514-9.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?