Спорт

Енгил атлетикачимиз Руслан Курбанов ҳам омадсизликка учради

Афсуски, вакилимиз берилган имкониятлардан унумли фойдалана олмади ва мусобақани натижасиз якунлади. Шу тариқа 2019 йил Осиё чемпиони бўлган Курбанов учун жорий Олимпиада муваффақиятсиз ўтди, деб хабар берди МОҚ.

07:53 03 Август 2021
"Токио — 2020": Шаҳобиддин Зоиров чорак финалда ҳакам ва шифокорнинг тушунарсиз қарори сабаб иштирокини тўхтатди

Боксчимиз ярим финал остонасида филиппинлик Карло Паламга қарши рингга кўтарилди. Иккинчи раунд ўтиб бораётган бир вақтда шифокорлар Зоировнинг жароҳати сабаб беллашувни давом эттиришга рухсат беришмади, деб хабар берди МОҚ.

07:41 03 Август 2021
Олимпия чемпиони ва рекордчиси бўлмагунча асло тўхтамайман — Кумушхон Файзуллаева

— Мақсадим, Олимпия ўйинлари ғолиби бўлиб, Ўзбекистон байроғини юқорига кўтариш ва мадҳиясини янгратиш. Ушбу мақсадимдан асло қайтмайман. Кўпчилик қиз бола эканлигим, турмушга чиқиб, оила қуришим кераклигини айтишади. Ҳали ёшман ва бунга насиб қилса эришаман. Токио-2020 мен учун жуда катта мактаби...

12:40 02 Август 2021
Кумушхон Файзуллаева "Токио — 2020" Олимпиадасини олтинчи поғонада якунлади

-76 кг вазн тоифасида иштирок этган Файзуллаева даст кўтаришда 101 кг, силтаб кўтаришда 126 кг, умумий ҳисобда эса 227 кг натижа қайд этди. Ҳамюртимиз бу билан Олимпиадани олтинчи поғонада якунлади, деб хабар берди МОҚ. Бу вазн тоифасида эквадорлик Нейси Дахомес...

22:07 01 Август 2021
Баҳодир Жалолов ярим финалга йўл олиб, Олимпиада медалини нақд қилди

Ҳиндистонлик Сатиш Кумарга қарши кечган жангда Жалолов яққол устунлик билан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди,деб хабар берди МОҚ.

09:30 01 Август 2021
"Токио — 2020": Биринчи босқичда 31 сонияда ғалаба қозонган Мўминжон Абдуллаев чорак финалда имкониятни бой бериб қўйди

Ясмани Фернандесга қарши кечган беллашувда рақиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритмоқда. Энди Абдуллаев ҳам рақиб финалга чиққан тақдирда бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади.

09:01 01 Август 2021
"Токио — 2020": Ўзбекистонлик полвоннинг илк ғалабаси учун 31 сония кифоя қилди

Бир оз аввал яна бир классик курашчимиз Мўминжон Абдуллаев (130 кг) Токио-2020 Олимпиадаси доирасидаги ўз учрашувини ўтказди. Ҳамюртимиз биринчи даврада эстониялик Артур Витининга қарши гиламга чиқди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.

07:49 01 Август 2021
Элмурат Тасмурадов биринчи даврада имкониятни бой берди, бронзага умид қиламиз

-60 кг вазн тоифасида курашаётган полвонимиз дастлабки даврани украиналик Ленур Темировга қарши ўтказди. Муросасиз курашларга бой бўлган баҳс украиналик курашчининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, деб хабар берди МОҚ. 

07:45 01 Август 2021
Эртага юнон-рум кураши бўйича полвонларимиз олимпиададаги иштирокини бошлайди — қуръа натижалари

Эртадан спорт курашлари баҳсларига старт берилади. Унда Элмурат Тасмурадов ва Мўминжон Абдуллаев курашчиларимиз орасида биринчилардан бўлиб беллашувларга киришадилар.

13:14 31 Июль 2021
Мерган қизимиз Мухтасар Тоҳирова Токио-2020даги иштирокини тугатди

Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этган ҳамюртимиз Мухтасар Тоҳирова ўз чиқишларини якунлади. Бугун у 50 метрдан 3 ҳолатда ўқ отиш дастурида қатнашди, деб хабар берди МОҚ.

12:41 31 Июль 2021