Cаралашда сувга тушган атлетларимизнинг бари финалга йўл олишди

15:21 07 Август 2022 Спорт
303 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

V Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.

      Бироз аввал мусобақа доирасидаги пара сузишда саралаш баҳслари ўтказилиб, кечки дастурда медаллар учун курашадиган матонатли спортчилар номи маълум бўлди. 

       Қувонарлиси, саралашда сувга тушган атлетларимизнинг бари финалга йўл олишди. Эркаклар ўртасида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича 3 нафар ҳамюртимиз – Азизбек Бойназаров, Султонбек Нуриддинов ва Абдулазиз Хайруллаев саралашда кучли учликдан жой олиб, медаллар учун курашиш имконитини қўлга киритишди. 

Бойназаров 01:10,98 сония натижа билан 1-ўринни эгаллади. Нуриддинов 01:13,74 сония қайд этиб, маррага 2-бўлиб етиб келди. 01:15,76 сония натижа кўрсатган Хайруллаев эса 3-ўринни эгаллади. Финал дастури Конья вақти билан соат 18:00 (Тошкентда 20:00)да бошланади.

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

«Халқ сўзи»,
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер