Бюронинг референдумни кузатиш миссияси ўз ишини бошлади

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ)нинг референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияси Тошкентда ўз ишини бошлади.
Чекланган миссия таркибига элчи Альберт Йонссон (Исландия) ва унинг ўринбосари Лусине Бадалян (Арманистон) раҳбарлик қилмоқда.
Миссия таркиби 10 нафар экспертдан, жумладан, сиёсий, ҳуқуқий, медиа ҳамда сайлов соҳасидаги таҳлилчилар, узоқ муддатли кузатувчилар координатори, ДИИҲБ идораси ходимлари ва маслаҳатчиларидан иборат.
Кеча Марказий сайлов комиссияси (МСК)да ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Элчи Альберт Йонссон таъкидлаганидек, ДИИҲБнинг чекланган миссияси Ўзбекистон МСКнинг таклифини бўлажак референдумда максимал даражада очиқлик ва демократияни таъминлаш истаги сифатида баҳолайди. Асосий гуруҳ экспертларидан ташқари миссия таркибига 14 нафар узоқ муддатли кузатувчилар ҳам қўшилади.
Овоз бериш кунидан сўнг миссия референдумгача бўлган давр ва референдумдан кейинги фактларни кўрсатувчи дастлабки баёнотини тақдим этади.
Шундан сўнг референдумни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги амалиёт ва қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар, тавсияларни ўз ичига олган якуний ҳисобот тайёрланади.
Учрашув чоғида Марказий сайлов комиссияси раиси З. Низомхўжаев референдум жараёнлари халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштирилганлиги, МСК томонидан тасдиқланган календарь режа ва миллий қонунчилик асосида референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тизимли равишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.
Томонлар Марказий сайлов комиссияси ва ЕХҲТ ДИИҲБ ўртасида самарали ҳамкорликни давом эттириш бўйича фикр алмашдилар.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Наманганда гуллар фестивали (фоторепортаж)
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Тараққиётнинг янги босқичида
- Сиандаги мусулмонлар маҳалласи (Фоторепортаж)
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг