Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси депутатлари билан учрашди
Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси Ер, инфратузилма ва транспорт қўмитаси депутатлари Чхве Ин Хо ва Ким Чонг Чже бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея географик жиҳатдан бир-биридан узоқ масофада жойлашган бўлсада, уларни узоқ йиллик дўстлик ва манфаатли ҳамкорлик ришталари ўзаро боғлаб турганлигини алоҳида таъкидладилар.
Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ҳамда алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, айниқса парламентлараро алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси депутатлари мамлакатнинг бир қатор корпорацияциялари Ўзбекистонда автомобиль ва темир йўллари инфратузилмаларини ривожлантиришда фаол иштирок этишга қизиқиш билдираётганини айтиб ўтди.
Шу билан бирга меҳмонлар самимий қабул учун миннатдорчилик изҳор қилиб, Олий Мажлис Сенати делегациясини 2023 йилда Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтадиган “ЭКСПО-2030» бутунжаҳон кўргазмасида иштирок этиш учун таклиф этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг