«Буюк Ипак йўли» бўйлаб велотур амалга оширилади
Таниқли нидерландиялик санъат ва маданият арбоби Бурхониддин Чарлак Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон ҳудудидан ўтувчи велотур маршрути лойиҳасини ишлаб чиқди.
«Дунё» ахборот агентлиги хабар беришича, «Румий изи» деб номланган велотурнинг умумий узунлиги 1,433 км масофани ташкил этади ва у Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини кесиб ўтади.
Ўзбекистон ҳудуди орқали таклиф этилаётган маршрут натижасида мамлакатимизнинг қадимий Ипак йўлида жойлашган шаҳарлари велотур иштирокчиларида катта таассурот қолдиради.
«Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг ёрқин давлатлардан биридир, – деб ёзади Бурхониддин Чарлак. – Албатта, кўп одамлар Буюк ипак йўли ҳақида эшитган. Лекин Ипак йўлида ҳали кўпчиликка номаълум ажойиб, гўзал шаҳарлар бор. Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарлардаги минора ва масжидларнинг гўзаллиги сизни мафтун қилади. «Румий изи» велосафари давомида сиз жаҳон маданияти билан танишиш имкониятига эга бўласиз».
Велотур иштирокчилари ноёб совғалар харид қилиш, самимий ва меҳмондўст савдогарлар билан мулоқот қилиш, қолаверса, пойтахт Тошкентда замонавий мегаполиснинг меъморчилик дурдоналари, гўзал бинолари ва метро бекатларидан бири билан танишиш имкониятига эга бўлади.
Қайд этиш жоизки, бу каби амалий саъй-ҳаракатлар юртимизнинг дунё саҳнидаги маданий, тарихий аҳамиятини ошириб, сайёҳлик салоҳиятини юксалтиришга ҳам ҳисса қўшади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг