Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонасига ноқонуний киришга уринган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган — ОАВ

16:56 23 Август 2021 Дунё
729 0

Фото: ТАСС

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси ҳудудига кирмоқчи бўлган чет эл фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда «РEН ТВ» телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотига кўра, эркак ҳужжатларини панжара ортидан отиб, янги мамлакатга кўчиб ўтиши учун ёрдам беришларини сўраб, бақирган.

Жиноятчи полиция бўлимига олиб кетилган. Маълум бўлишича, у Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?