Буюк Британияда юқори ҳарорат туфайли мактаблар ёпилди ва оммавий тадбирлар бекор қилинди

19:05 18 Июль 2022 Дунё
846 0

Фото: Reuters

Буюк Британия аҳолиси мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида ғайритабиий иссиқликка ҳозирлик кўрмоқда, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Душанба куни мамлакатда юқори ҳарорат 39 даражагача исиши, ҳафта охирида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 40 даражага етиши кутилмоқда.

Кузатишлар тарихида биринчи марта Буюк Британиядаги жазирама туфайли хавфнинг энг юқори даражаси — қизил ранг эълон қилинди.

Аҳолини имкон қадар уйда қолишга ва шахсий транспортда ҳам, поездда ҳам саёҳат қилмасликка чақирилди. Сешанба куни баъзи темир йўллар ёпилади, хусусан, Кингс-Кросс станциясидан Йорк ва Лидсгача.

Буюк Британиядаги бир қатор шифохоналар олдиндан белгиланган муолажалар учун қабулларни бекор қилиди. Чунки юқори ҳарорат беморларга ҳам, тиббиёт ходимларига ҳам хавфли бўлиши мумкин.

Иссиқ уфайли мамлакатнинг айрим ҳудудларида, хусусан, Ноттингемшир ва Хэмпшир графликларида мактаблар ёпилган. Бундан ташқари, турли оммавий тадбирлар бекор қилинди.

Бу ҳафтада юқори иссиқ ҳарорат нафақат Буюк Британияда, балки Францияда ҳам кузатилишини башорат қилишмоқда.

Олдинроқ, юқори даражадаги иссиқ ҳарорат туфайли Европанинг бир қатор давлатларида ўрмон ёнғинлари кузатилгани, Испанияда эса мингдан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер