Буюк Британияда коронавирус яна бир ғайриоддий штамми аниқланди. Айрим давлатлар бу давлат билан алоқани чекламоқда

18:38 22 Май 2021 Дунё
792 0

Буюк Британиянинг Йоркшир графлиги олимлари коронавируснинг ғайриоддий ген бирикмасига эга штаммини аниқлашди. У ўзида уч карра мутациясини бирлаштирган, дейилади "The Daily Mail" нашри хабарида.

Ҳозирда Йоркшир ва Хумбер минтақасида яшовчи 49 кишининг ушбу штамм билан зарарлангани маълум бўлган. Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ҳолатни кузатиб бормоқда ва бу штаммнинг вакциналарга чидамлилиги ҳақида маълумот йўқ.

Хусусан, Шеффилд жамоат саломатлиги бўйича директори Грег Феллнинг сўзларига кўра, ушбу мутациянинг вакциналарга чидамлилиги ёки ўта юқумли эканлиги тўғрисида ҳали ҳеч қандай далил йўқ.

Шунга қарамай, Германия 23 майдан ўз фуқароларини Буюк Британияга саёҳат қилишини чеклади. Буюк Британиядан Германия ҳудудига фақат мамлакат паспортига эга одамлар киритилиши маълум қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?