Буюк Британия ва Япония ўртасида мудофаа иттифоқи тузилди

22:58 11 Январь 2023 Дунё
841 0

Иллюстратив фото

Буюк Британия ва Японияга бир-биридан кучларни жойлаштиришга имкон берувчи мудофаа иттифоқига киришди. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири идораси томонидан хабар қилинди.

«Буюк Британия бош вазири Риши Сунак ва Япония бош вазири Фумио Кисида Буюк Британия ва Японияга бир-бирининг мамлакатларида қўшин жойлаштириш имконини берувчи муҳим келишувни имзолади. Буюк Британия Ҳинд-Тинч океани минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш тарафдори», дейилади хабарда.

Аввалроқ, келишув иттифоқчи давлатлар ҳудудида ҳарбийларни жойлаштириш жараёнини соддалаштиришни назарда тутгани маълум бўлган эди. Шунингдек, бу мамлакатларга бюрократик тартиб-қоидаларсиз қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш имконини беради ва иттифоқчиларнинг логистика соҳасидаги имкониятларини кенгайтиради. Япония худди шундай ҳужжатни Австралия билан 2020 йилда имзолаган эди.

Мамлакатлар ўртасидаги музокаралар май ойида Япония бош вазири Фумио Кисида Лондонда Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон билан учрашганида бошланган. 

Эксперт Зак Купернинг фикрича, келишув нафақат Хитойнинг таъсири кучайишидан қўрқиш, балки иттифоқчиларнинг АҚШ ёрдамига ноаниқлиги ҳам сабаб бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?