Буюк Британия полицияси қиймати 40 миллион фунт стерлинглик бўлган кокаинни мусодара қилди

23:20 30 Июль 2022 Дунё
1525 0

Иллюстратив фото

Буюк Британия полицияси банан қутиларида яширилган қиймати 40 миллион фунт стерлинглик кокаин гиёҳванд моддаларни мусодара қилди.

Темза портида Буюк Британия полицияси қиймати 40 миллион фунт стерлинглик кокаин гиёҳванд моддаларни мусодара қилди.

"Sky News" хабарига кўра, ушбу юзлаб ўрам гиёҳвандлик моддалари банан қутиларига жойлаштирилган бўлган. Қайд этилишича, полиция Колумбиядан Нидерландияга кетаётган кемада жами ярим тоннадан ортиқ А синфидаги гиёҳванд моддаларни мусодара қилган. 

Жорий йилнинг июнь ойида Португалия полицияси Колумбиядан олиб келинган катта партия кокаинни Сетубал портида мусодара қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўшанда ҳуқуқ-тартибот идоралари саккиз тонна кокаиннинг қийматини 300 миллион евродан ортиқроққа баҳолаган эди. Ушбу партия бошқа Европа мамлакатларига транзит учун мўлжалланган бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер