Буюк Британия Елизавета IIнинг дафн маросимига Россия, Беларусь ва Мьянмани таклиф қилмади

01:47 14 Сентябр 2022 Дунё
830 0

Фото: Reuters

Буюк Британия ҳукумати қиролича Елизавета IIнинг дафн маросимига Россия, Беларус ва Мьянма расмийларига таклифнома юбормади.

«Метро»нинг ҳукуматдаги манбаларга таяниб ёзишича, Россиянинг Украинадаги «махсус ҳарбий амалиёти» туфайли Москва ушбу маросимдан истисно қилинган.

Манбага кўра, қироличанинг дафн маросимида дунёнинг турли бурчакларидан 500 нафарга яқин юқори мартабали сиёсатчи ва дипломатлар иштирок этади. Бундан ташқари яна 1500 нафар меҳмон бўлади.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 10 сентябрь куни Владимир Путин Буюк Британия қироличасининг дафн маросимига бормаслигини айтган эди.

Буюк Британия ва Шимолий қироличаси Елизавета II жорий йилнинг 8 сентябрь ҳаётдан кўз юмган эди. Шу муносабат билан Буюк Британияда 10 кунлик миллий мотам эълон қилинган. Қироличанинг дафн маросими 18 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?