Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди

02:37 21 Январь 2023 Дунё
2017 0

Foto: Reuters

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда "CNN" хабар бермоқда.

Ланкашир округи полициясининг маълум қилишича, Риши Сунак хавфсизлик камарини тақмагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган. Шундан сўнг сиёсатчига Лондондан жарима тўлашга чақирилган.

Шу йилнинг 19 январь, пайшанба куни Ланкаширга ташриф буюрган ва ушбу ҳудуд иқтисодиётига сармоя киритилишини эълон қилди. Бу жараёнларни видео ёзиб олган. Лавҳада у ҳаракатланаётган машинанинг орқа ўриндиғида хавфсизлик камарини тақмаган ҳолда ўтирган. 

Кейинроқ ҳукумат раҳбарининг вакили унинг номидан кечирим сўради ва бу нотўғри қарор эканини айтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?