Буюк Британия бош вазири ноқонуний муҳожирлар тўлқини Европани қамраб олиши ҳақида огоҳлантирди
Фото: Reuters
Буюк Британия бош вазири Риши Сунак агар қаттиқ чоралар кўрилмаса, ноқонуний муҳожирлар тўлқини Европани қамраб олиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда у Римда бўлиб ўтган тадбирда айтиб ўтди.
Италиялик консерваторлар билан учрашувда у қочқинларга нисбатан халқаро қоидаларни қатъийлаштириш зарурлигини таъкидлади.
“Агар биз бу муаммони ҳал қилмасак, уларнинг сони ошиб боради”, деди Сунак.
Бош вазир Буюк Британиядаги муҳожирлар тўлқинининг ҳаддан ташқари юқори даражасига эътибор қаратган. Лондон қонуний миграцияни камайтириш чораларини кўришда давом этиши керак, деб ҳисоблайди у.
Хусусан, Бош вазир хорижлик талабаларнинг Буюк Британияда таълим олиши тўғрисидаги фармонга эътибор қаратди. Унга кўра, 2024 йил январь ойидан бошлаб хорижлик талабалар ўқиш муддати давомида яқинларини мамлакатга олиб кела олмайди. Расмий маълумотларга кўра, 2022 йилда қиролликка 745 мингга яқин хориж фуқароси келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Исроил ва Эрон низоси янги босқичга чиқди
- Сен етим эмассан: Одамийлик тимсолига айланган оила
- Президент янги қарор имзолади
- Президентнинг янги қарори эълон қилинди
- Ўзбекистоннинг Покистондаги янги элчиси тайинланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг