Бувайдада давлат-хусусий шериклик асосида бошланғич таълим муассасаси ва автомактаб барпо этилди

14:06 30 Ноябрь 2022 Жамият
327 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти Бувайда туманида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида бир қатор истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Туманнинг «Беглар» МФЙ ҳудудида бунёд этилган “Little Harvard” хусусий мактабида келажагимиз ворислари жаҳон андозалари даражасида билим олишлари учун барча қулайликлар муҳайё этилди. Тадбиркор Отабек Муҳаммадалиев ташаббуси билан амалга оширилган ушбу лойиҳа қиймати 1 миллиард 800 миллион сўм бўлиб, таълим даргоҳи 200 ўринга мўлжалланган. Конституциямиз қабул қилинганининг 30 йиллиги байрами арафасида фойдаланишга топшириладиган билим масканида бошланғич синф ўқувчилари таҳсил олади. Инглиз ва рус тили, ментал арифметикани мукаммал ўргатишга ихтисослашган муассасада 20 та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, туманнинг «Янгиқўрғон» маҳалласида «Эгамберди ота файз барака савдо» хусусий корхонаси томонидан инновацион автомактаб фаолияти йўлга қўйилди. Бу ерда ўқув ва амалий машғулотлар ўзаро уйғунлаштирилиб, таълим жараёни энг илғор технология ва дастурлар ёрдамида олиб борилади.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?