Бутунжаҳон этноспорт ўйинларида курашчиларимиз 18 та медални қўлга киритди

12:05 04 Октябр 2022 Спорт
671 0

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги

Хабарингиз бор, жорий йил 29 сентябрь - 3 октябрь кунлари Туркия Республикасининг Бурса вилояти Изник шаҳрида Бутунжаҳон этноспорт ўйинлари бўлиб ўтди.

Мазкур ўйинларда белбоғли кураш бўйича 17 нафар спортчимиз федерасия раиси Равшан Дастиров бошчилигида иштирок этишди.

Полвонларимиз дастлаб белбоғли кураш бўйича кўргазмали чиқишларини намойиш этди. Турли кўринишда бажарилган белбоғли кураш усуллари томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Шунингдек, вакилларимиз белбоғли кураш спорт турлари бўлмиш корш ва алиш бўйича ҳам белгиланган вазн тоифаларида беллашишди. 30 дан ортиқ давлатдан йиғилган полвонлар орасида курашчиларимиз 6 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритиб, кучлилар қаторидан жой олишди.

Эътиборлиси, белбоғли кураш спорт тури Бутунжаҳон этноспорт ўйинлари дастуридан расман жой олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер