Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди

Иллюстратив фото
Буркина-Фасо шимолида ўтган ҳафта жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган 60 нафар аёл ва бола озод этилган.
Манбага кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари қутқарув операцияси ташкил этган ва қўшни вилоят ҳудудида 27 нафар аёл ва 39 нафар чақалоқни топган.
«Agence France-Presse» мамлакат расмийларига таяниб Африка Ғарбида жойлашган Буркина-Фасо давлатида террорчи гуруҳлар жангарилари 60 га яқин маҳаллий аҳолини ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Агентлик маълумотларига кўра, террорчилар шаҳар яқинидаги ўрмонзорда резавор мевалар тераётган аёллар гуруҳларига икки марта ҳужум уюштирган. Маълум бўлишича, мазкур ҳужумлар 12 ва 13 январь кунлари содир этилган.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Франция президенти Эммануэль Макрон Африканинг Саҳел минтақасида жангари гуруҳларга қарши «Barkhane» аксилтеррор операцияси якунланганини эълон қилган эди. Франция 2014 йил август ойидан бери Мали, Буркина-Фасо, Мавритания, Нигер ва Чаддаги террорчи гуруҳларга қарши операция ўтказмоқда. Бу француз ҳарбийлари 2013-2014 йилларда Малида амалга оширган «Сервал» операциясининг мантиқий давоми ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг