Булоқбошида замонавий цемент заводи ишга туширилади

15:27 09 Август 2022 Жамият
408 0

Фото: Халқ сўзи

Андижон вилояти Булоқбоши туманида цемент заводи қурилишига тамал тоши қўйилди. Хитойнинг “Anhui Conch Cement” компанияси билан ҳамкорликдаги ушбу лойиҳага кўра, йилига 2,5 млн тонна қурилиш хомашёси ишлаб чиқариш имконияти юзага келади.

250 млн АҚШ доллари қийматидаги янги лойиҳанинг муҳим жиҳатларидан бири – унинг атроф-муҳитга зарарсизлигидир. Қолаверса, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш кўзда тутилган. Бу маҳсулот ишлаб чиқариш кўламини ошириш ва таннархини арзонлаштиришга хизмат қилади.

Завод ишга тушгач, бир кунда 6 минг 500 тонна цемент ишлаб чиқарилади. Асосийси, маҳаллий аҳоли учун 750 та иш ўрни яратилади.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер