Бухоролик тадбиркорлар 70 миллион долларлик маҳсулотни экспортга расмийлаштирди

Пандемия даврида Бухоро вилоятининг экспорт кўрсаткичлари барқарорлигини ҳамда ташқи савдо юклари ҳаракатининг узлуксизлигини таъминлаш борасида вилоят божхона бошқармаси кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, йил бошидан буён Бухорода ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг салкам 70 миллион АҚШ долларлик маҳсулотлари экспортга расмийлаштирилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Жумладан, Бухоро туманидаги йирик инвестиция лойиҳаси – «Buxara Varnet» масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган иссиқхоналарни бунёд этишда Туркиядан келтирилган технологиялар учун божхона тўловларидан 28 миллиард 415 миллион сўмлик имтиёзлар қўлланилди.
Етиштирилган сара помидорлар шу ернинг ўзидан юк автотранспорт воситаларига ортилади ва божхона ходимлари томонидан расмийлаштирилади.
Вилоятнинг Вобкент туманида жойлашган, тозалаш воситалари ишлаб чиқарувчи йирик экспортёр корхона эса 2020 йил бошидан буён 385,2 минг АҚШ доллари қийматидаги салкам 875 минг тонна кир ювиш воситаларини қўшни давлатларга экспорт қилишга муваффақ бўлди.
Яна бир худди шундай экспортёр корхоналардан бири Қоракўл туманидаги «REAL TEKS QORAKOʼL» масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиши учун сўнгги 4 йилда хориждан келтирилган технологияларига божхона тўловларидан салкам 15 миллиард сўмлик имтиёзлар қўлланилди.
Мазкур корхона ҳам божхонага доир қулайликлар ва енгилликлардан самарали фойдаланиб келмоқда. Бу ерда тайёрланган 2,6 миллион долларлик 1 минг 233 тонна маҳсулот Туркия ва Хитойга экспорт қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг