Бухородаги мурувват уйларига қарийб 10 миллион сўмлик кийим-кечак тарқатилди

17:48 01 Декабрь 2020 Жамият
354 0

3 декабрь — «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят бўлими вилоятдаги болалар ва аёллар мурувват уйларига қарийб 400 дона кийим-кечак совға қилди. «Кўмиртаъминот» билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди» шиори остида ўтказилди. Бу ҳақда Фонди матбуот хизмати хабар берди.

— Йиқилганни суяш, кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш азалий қадриятларимиздан, — дейди Фонднинг Бухоро вилоят бўлими раиси Улуғбек Козимов. — Шу боис ҳам фондимиз кексалар, ногиронлар ва кам таъминланган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни ўзининг устувор вазифаси деб билади. Мақсадимиз эса битта: ўксик кўнгилларга қувонч улашиш.

Таъкидлаш керак, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят бўлими туман ва шаҳарларда истиқомат қилаётган имконияти чекланган фуқароларни ҳам ёддан чиқаргани йўқ. Уларга ногиронлик аравачалари, тикув машиналари, қўлтиқтаёқлар, ортопедик мосламалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?