Бухородаги боғчада 2 ёшли бола ток уришидан вафот этди

10:07 20 Июнь 2025 Жамият
142 0

Иллюстратив фото

Бухоро вилоятидаги хусусий боғчада тарбиячининг эътиборсизлиги туфайли 2 ёшли бола электр токи уришидан вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 март куни Бухоро туманида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Х.Ў.га қарашли мактабгача таълим ташкилотида тарбиячининг эътиборсизлиги туфайли 2023 йилда туғилган Ш.Ш. электр токи уриши оқибатида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 2 апрель куни туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Иш юзасидан ўтказилган дастлабки терговда мазкур нодавлат МТТ тарбиячиси М.Д.нинг вазифасига ёши ва индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш каби касбий мажбуриятлар кириши белгиланган бўлсада, ўз касбига нисбатан бепарво ҳамда ўз вазифаларини лозим даражада бажармагани ва ўзига бириктирилган гуруҳда тарбияланувчиларни қаровсиз қолдиргани аниқланган.

Тергов натижасига кўра мазкур жиноят иши мазмунан кўришлик учун 18 июнь куни суд муҳокамасига юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?