Бухородаги автотураргоҳда 3 та машина ёниб кетди

20:26 12 Май 2025 Жамият
245 0

Бухоро шаҳридаги автотураргоҳда 3 та машина ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

Қайд этилишича, бугун соат 11:45 да Бухоро шаҳри «Фитрат» МФЙ Миракон кўчасида жойлашган автотураргоҳда ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Воқеа жойида 3 ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилинган, улар манзилга соат 11:50 да етиб бориб, 12:02 да алангани батамом ўчирган. Ҳодиса оқибатида «Lacetti», «Captiva» ва «Nexia-2» русумли автомобиллари қисман ёнган.

«Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади», дейилади хабарда.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида чиқинди ташувчи махсус юк автомобили ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?