Бухорода захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

12:35 04 Октябр 2022 Жамият
205 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.Ҳ. фуқаро А.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Бухоро шаҳри, «Алпомиш» кўчасидаги 1 гектар захирадаги ер майдонини олиб бериш ва кейинчалик кўп қаватли уй-жой қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 40 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер