Бухорода уйида қиморхона ташкил қилган фуқаро ушланди

13:50 14 Август 2022 Жамият
289 0

Фото: Архив сурат

Жорий йилнинг 6 август куни соат тахминан 18:30 ларда Ғиждувон тумани ИИБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида туманнинг Барака маҳалласида ўтказилган тезкор тадбир давомида, маҳалланинг Олтинсой қишлоғида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ҳ.Ш. исмли шахс ўз уйида таваккалчиликка асосланган қимор ўйинини ташкил қилиб, фуқаролар А.Ш., Р.Б. ва Р.Ф. ларнинг қимор ўйини ўйнашлари учун шароит яратиб бериб қиморхона ташкил қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Ҳ.Ш. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер