Бухорода тадбиркорнинг савдо дўконини сотмоқчи бўлган фирибгар аниқланди

18:09 02 Март 2023 Жамият
490 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган К.А. шаҳар ҳудудидаги Садриддин Айний кўчасида жойлашган тадбиркор Р.Ф.нинг савдо дўконини фуқаро А.Ж.га гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу дўконни 35 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, шундан 18 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?