Бухорода спиртли ичимлик таъсирида автомобиль ўғирлаган 17 ёшли ўсмир ушланди

Фото: Архив сурат
Ромитан тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, 2022 йил 21 ноябрь куни соат 23-50 ларда туманнинг Тарнаут маҳалласида яшовчи, 2005 йилда туғилган вояга этмаган шахс спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда, А.Навоий маҳалласи ҳудудида жойлашган «Дирҳам» кафеси олдида турган «Дамас» русумли автомашинани олиб қочади.
Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ички ишлар органлари томонидан кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, вилоят миқёсида «тўсиб ушлаш» махсус режаси ҳаракатга келтирилади.
Режа бўйича Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўз вақтида олиб борилган тезкор техник ҳамда қидирув суриштирув тадбирлари натижасида ушбу автотранспорт воситасини олиб қочган шахс қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг