Бухорода содир этилган ўғирлик фош этилди

Фото: ИИВ Ахборот хизмати
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ИИБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2022 йил 13 ноябрь куни соат 14:00 дан 15:20 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Ғиждувон тумани «Памўза» маҳалласида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасига мижоз сифатида кирган фуқаро С.Л.нинг сумкасидан баҳоси 1.000.000 сўмлик аёллар курткасини ўғирлаб кетган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган кечиктириб бўлмас тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни шу туманнинг Чорсу маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган С.Н. исмли аёл содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда, ушбу аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг