Бухорода ўзганинг уйидан 7 000 АҚШ долларини ўғирлаган шахс ушланди

Фото: Архив сурат
2022 йил 5 ноябрь куни соат 18-00 дан 6 ноябрь куни соат 12:30 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Шофиркон тумани «Талисафед» маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонасидаги темир сандиқда сақлаб келаётган 7000 АҚШ долларини яширин равишда талон-торож қилиб, жабрланувчига моддий зарар етказган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни туманнинг «Жўйнав» маҳалласида яшовчи 1959 йилда туғилган шахс содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг