Бухорода ўтказилган тезкор тадбир давомида «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлигини парвариш қилиб келаётган шахс аниқланди

Фото: ИИВ Ахборот хизмати
Бухоро тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2022» шартли ном остидаги тезкор тадбир давомида олинган хабар асосида 2022 йилнинг 17 ноябрь куни тахминан соат 13:00 ларда туманнинг «Боғидашт» маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган С.А. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 2 дона гултувакда жами 4 туп таркибида гиёҳванд воситалари бўлган Бухоро вилояти эксперт криминалистика марказининг хулосасига кўра «каннабис» ўсимлигини экиб парвариш қилиб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлинмаси томонидан А.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг