Бухорода ўсмир тенгдоши томонидан самосуд қилинди

11:03 19 Май 2024 Жамият
187 0

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда «Бухорода ўсмир тенгдошини самосуд қилди» сарлавҳаси остида видеомурожаат эълон қилинди. Вилоят ИИБ мазкур мурожаат юзасидан расмий маълумот берди

Унга кўра, видеомурожаатда кўрсатилган ҳолат бўйича Ғиждувон тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилган бўлиб, ҳозирда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув якуни бўйича ҳар бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, қонунда белгиланган тартибда қарор қабул қилиниши таъминланади ва натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?