Бухорода ўғрилик жинояти криминалистик тадқиқот натижасида фош этилди

Фото: ИИВ матбуот хизмати
2022 йилнинг 9 октябрдан 21 октябрга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Вобкент тумани «Паноб» маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, ошхонадаги жавон ичида бўлган 1.700.000 сўм пулларини ўғирлаб кетган.
Ушбу ҳолат юзасидан Вобкент тумани ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, барча тезкор ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Тергов ҳаракатлари давомида воқеа жойидан олинган қўл бармоқ излари юзасидан криминалистик тадқиқотлар ҳам бошлаб юборилди.
Воқеа жойидан олинган, уй эгаларига тегишли бўлмаган ва ўзга шахс томонидан қолдирилган деб гумон қилинган қўл бармоқ излари устида туман ИИБ Эксперт криминалистика гуруҳи эксперт криминалисти томонидан олиб борилган криминалистик тадқиқот натижасида мазкур хонадондаги ошхонага кириш эшиги ички ромидан олинган бир дона қўл бармоқ изи Вобкент тумани «Паноб» маҳалласи Хуррам қишлоғида яшовчи 2003 йилда туғилган B.B. исмли шахснинг чап қўл бош бармоғидан қолдирилганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, B.B. билан жиноят ишида гумон қилинувчи сифатида олиб борилган тезкор ва тергов ҳаракатлари натижасида, унинг мазкур жиноятни содир этганлиги тўла ўз исботини топиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирги кунда унинг Вобкент тумани ва вилоятимиз ҳудудларида содир этилиб фош этилмасдан қолаётган худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг