Бухорода маст эркак кабутари учиб кетгани учун қўшнисининг машинасини ёқиб юборди

10:14 24 Июль 2022 Жамият
601 0

Фото: Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ғиждувон туманида яшовчи А.Р. маҳалладоши, кабутар боқувчи фуқаро Ф.Б. га уйида кабутар сақлашга қизиқиши ортаётганини айтиб, ундан 13 дона кабутар келтириб беришини сўраган. Кўп ўтмай олиб келинган кабутарларнинг икки донаси йўқолган. А.Р. эса қўшнисидан йўқолган кабутарларни топиб беришини талаб қилган. Шунда қўшниси кабутар учиб кетган бўлиши мумкинлигини эвазига бир дона ўзининг кабутарини беришини ва иккинчи кабутар учиб қайтиб келмаса, кейинроқ яна бир дона кабутар беришини тушунтирган.

Бироқ, жаҳли чиққан А.Р. ўзига аввалдан таниш бўлган, уйида бензин сотувчи А. исмли танишининг олдига бориб, у билан спиртли ичимлик ичган. Кечки пайт уйига қайтгунча танишидан бензин олиб, кабутар сотувчи қўшниси Ф.Б.нинг ҳовлиси олдида турган «Lacetti»га бензин сепиб, ёқиб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Дастлабки, тергов-суриштирув ишлари давомида А.Р.нинг жабрланувчига 86 млн 397 минг 465 сўмлик моддий зарар етказгани аниқланиб, тегишли тартибда жарима белгиланган.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми қўлланилиб, 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер