Бухорода Маънавият байрами ўтказилди

Бухорода республика “Маънавият ва маърифат” маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Маънавият фестивали ўтказилди.
Республикамизнинг таниқли ёзувчи ва шоирлари, олимлар, санъаткорлардан иборат тарғибот гуруҳи икки кун давомида вилоятда бўлди. Гуруҳ аъзолари олий ўқув юртлари, умумтаълим мактаблари, маҳаллаларда бўлиб, аҳоли, хусусан, ёшлар билан мароқли суҳбатлар қурдилар.
Ана шундай тадбирлардан бири Бухоро давлат университетида ўтказилди.14 минг нафарга яқин талаба – ёшлар таҳсил олаётган бу даргоҳдаги учрашув чинакамига маънавият байрамига айланди.Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти профессори, филология фанлари доктори Нодира Эгамбердиева, Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистон Халқ артисти Гавҳар Зокирова ва бошқаларнинг миллий қадриятларимизни асраб – авайлаш, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, аждодларга муносиб фарзанд бўлиб етишиш каби мавзулардаги чиқишлари, она-Ватан, инсонийлик, меҳр – оқибат мадҳ этилган шеърлар, янграган куй – тароналар йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди.Китоблар кўргазмаси ташкил этилди.Ёшларнинг ўз қўллари билан тайёрлаган ранг – баранг буюмлар намойиши ўтказилди.
-Оиладаги фарзандларимиз, билим даргоҳларида таҳсил олаётган ўғил – қизларимиз маънавиятли бўлишса, бугунги ёшлар баркамол авлод бўлиб вояга етади.Бундай ёшлар ҳаётдан ўз ўринларини топишда қийналишмайди - дейди тарғибот гуруҳи аъзоси,Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети кафедра мудири, филология фанлари доктори, профессор Ойниса Мусулмонова.- Биз учрашувларда мана шу ҳақиқатни ҳаётий мисоллар асосида ёшлар онгига етказишга ҳаракат қилаяпмиз.
“Кўксимни тоғ этган осмонсан, Ватан!” шиори остида ташкил этилган шундай учрашувлар Меҳрибонлик уйи, Бухоро нефть ва газ саноати коллежи, Бухоро муҳандислик – технология институти ва бошқа бир қатор муассасаларда ҳам бўлиб ўтди.
Истам ИБРОҲИМОВ,
“Халқ сўзи” мухбири
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Бухорода Кушон даврига оид девор қолдиқлари топилди
- АҚШнинг икки нафар етакчи профессори Намаганда узоқ муддатли фаолиятини бошлади
- Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ҳаво массалари кириб келмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг