Бухорода ер олди-сотдиси билан боғлиқ яна бир фирибгарликка чек қўйилди.

15:39 04 Август 2021 Жамият
477 0

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Р. ўзга бир фуқарони алдаш, унинг ўзига бўлган ишончини суиистеъмол қилиш орқали Бухоро туман Талалиён маҳалласида яшовчи фуқаро С.Ш. нинг номига расмийлаштириб берилган «Зарманоқ» МФЙ ҳудудида жойлашган 2 та 6 сотихли жами 12 сотих ер майдонларини 10.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, Работак МФЙ биноси олдида кимёвий ишлов берилган 5000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?